Fidoiylar
-
She'r
Internet manba
Кубролардан қолгандир бу кўҳна куйлар,
Элим деган ҳар бандасин худо сийлар.
Ватан деса икки қўллаб жонни тутган
Фидойилар керак бизга, фидойилар.
Кимга қўрғон — уларга кенг майдон тегар,
Мард мушкулни енгар, номард бўйин эгар.
Эрк деганга эр йигитлар жондан жигар —
Фидойилар керак бизга, фидойилар.
Номус учун номни эмас, руҳни ўстир,
Оғир кунда ёвдан қочган — ёвга дўстдир.
Юрт чорласа сувларни кеч, ўтларга кир —
Фидойилар керак бизга, фидойилар.
Ким юрт ишқин жонларига жолар қилар,
Ким курашиб, кимлар тамошолар қилар.
Бир чивинча қанот бўла олмас кимлар...
Фидойилар керак бизга, фидойилар.
Кўринишдан тупроғидай оддий гоҳи,
Ердай хоксор, ердан узилмас нигоҳи.
Шердай наъра тортган аммо, керак чоғи —
Фидойилар керак бизга, фидойилар.
Юрт ишқида ёнмас юрак — юрак эмас,
Юрт қадрини билмаганлар керак эмас,
Эркка сажда қилмаганлар керак эмас,
Фидойилар керак бизга, фидойилар.
Миннати йўқ уйда ёвғон ош яхши
Bu she'r uchun audio yozuv mavjud emas.
So'z qidirish
Qidiruv sahifasiga o'tish